АҚШ Хитойни Филиппин қуролли кучларига ҳужум қилишдан огоҳлантирди

Америка Қўшма Штатлари Хитойга Жанубий Хитой денгизидаги Филиппин қуролли кучларига қилинган ҳар қандай ҳужум 1951 йилги АҚШ-Филиппин ўзаро мудофаа шартномасини фаоллаштириши тўғрисида огоҳлантиришни такрорлади.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ушбу огоҳлантиришни ҳакамлик ҳайъати томонидан Хитойнинг Жанубий Хитой денгизининг катта ҳудудларига бўлган даъволарини рад этган суд қарорининг беш йиллигига бағишланган ёзма баёнотида эълон қилди.

Блинкен: “Биз Жанубий Хитой денгизидаги Филиппин қуролли кучларига, умумий кемаларга ёки самолётларга қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум АҚШнинг 1951 йилги шартномасига биноан ўзаро мудофаа мажбуриятларини фаоллаштириши мумкинлигини тасдиқлаймиз”, деб қўшимча қилди.

Хитой, тўққизта сектор линияси деб аталадиган сувларнинг аксарияти устидан суверенитетни даъво қилмоқда, бу Бруней, Малайзия, Филиппин, Тайван ва Ветнам томонидан ҳам баҳслидир.