АҚШда мисли кўрилмаган хакерлар ҳужуми амалга оширилди

Дам олиш кунларида содир бўлган жиноят ортида турган хакерлар гуруҳи 1 миллион дона қурилмаларни “қулфлаб” қўйганликларини даъво қилиб, 70 миллион доллар талаб қилмоқда.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳужум кўлами жиноий хакерлар гуруҳи учун мисли кўрилмаган даражада улкандир.

Тўртинчи июль арафасида содир бўлган халқаро жиноятчилик ортидаги хакерлар гуруҳи 1 миллиондан ортиқ шахсий қурилмаларни қулфлаб қўйганини ва уларнинг барчасини “озод” қилиш учун биткоинда 70 миллион доллар талаб қилаётгани айтилмоқда.

Россияга боғлиқлиги тахмин қилинаётган Revil хакерлик гуруҳи, илгари дунёдаги энг йирик гўшт етказиб берувчилардан бири бўлган JBS серверини бузиб киргани ва компания Шимолий Американинг аксарият қисмида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур қилгани билан танилган. Аммо дам олиш куни содир этилган ҳужумнинг кўлами мисли кўрилмаганлиги киберхавфсизлик бўйича мутахассислар томонидан айтилмоқда.

Президент Жо Байден якшанба куни журналистларга ушбу муаммони текширишга ҳукуматнинг “барча ресурсларини йўналтирилганини” айтди.

Швециянинг Coop озиқ-овқат тармоғи ҳам ҳужум оқибатида 800 тага яқин дўконларнинг кўпини ёпишга мажбур бўлди.

Аниқ нечта тизим зарарлангани номаълум, аммо уларнинг сони жуда кўп бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Huntress киберхавфсизлик фирмаси зарар кўрган 1000 дан ортиқ корхоналар тўғрисида хабардор эканлигини айтмоқда.

“Жабрланганларнинг ҳақиқий сонидан қатъи назар, умумий миқдорда 70 миллион долларнинг жамланиб тўланишини тасаввур қилиш жуда қийин”, – дейди “Recorded Future” киберхавфсизлик фирмаси таҳлилчиси Аллан Лиска.