АҚШда ниқоб тақишни рад этгани учун самолёт йўловчисига 10 минг доллар жарима солинди

АҚШ фуқаро авиацияси агентлиги парвоз пайтида тиббий ниқоб тақишни рад этган йўловчига 10 минг беш юз доллар жарима солганини хабар қилди.

Агентликнинг таъкидлашича, йўловчи 27 феврал куни Юта-Аризона рейсида бўлган ва стюардесса ундан 7 марта ниқоб тақишини сўраган, аммо у унинг талабларини бажармаган.

Бу йўловчи ва стюардесса ўртасидаги жанжал билан якунланган, унда фуқаро қоидаларни бузганлиги тўғрисидаги баённомани тўлдиришдан бош тортган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилмаган.

Агентликнинг баёнотига кўра, йўловчи стюардессани тажовузкор хатти-ҳаракатларда айблаган.