АҚШда отаси машинада қолдирган бола вафот этди

Жанубий Каролина штатининг Спартанбург шаҳрида уч яшар бола машинада қолдирилгани сабабли иссиқда бўғилиб ўлди.

Спартанбург полициясининг билдиришича, боланинг отаси ўғлини тасодифан машинада қолдирганини айтган.

“Дастлабки текширувга кўра, бола иссиқдан вафот этган”, – дейди Русти Кливенгер, Спартанбург округи суди.

АҚШда болаларнинг  автоуловда қаровсиз қолдирилиши натижасида вафот этиши бу йил олти марта кузатилган.