АҚШда қум бўрони занжирсимон йўл фожиасига сабаб бўлди

АҚШнинг Юта штатида 20 та автоуловнинг қум бўрони пайтида аралашиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди.

Юта штати Автойўллар бошқармасидан келган баёнотда айтилишича, мамлакатнинг ўрта ғарбий қисмида содир бўлган кучли қум бўрони туфайли ҳайдовчилар яқин ва узоқ масофлардаги нарсаларни кўра олмай қолганлар.

Автоҳалокатда яраланганлар касалхоналарга олиб кетилди.