Арбил аэропортига ракета ҳужуми уюштирилди

Ироқнинг халқаро Арбил шаҳар аэропортига ракета ҳужуми уюштирилгани маълум бўлди. У ерда АҚШ аскарлари ҳам бор эди.

АҚШ аскарлари аэропортнинг Ҳарир ҳарбий базасида яшаётган эди.

Арбил Терроризмга қарши кураш хизмати ҳам бу ҳужум хабарини тасдиқлади.

Ҳужумни уюштирганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.