Фридрих Эберт жамғармаси халқаро грант дастури

Германия ҳукумати 2022 ўқув йилида тақдим этиладиган Фридрих Эберт жамғармаси халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант талабаларнинг ўзлари қизиққан барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Ҳар йили 40 нафаргача талабалар Германияда жамғарма ҳомийлиги остида ўқиш имкониятини қўлга киритадилар. Фридрих Эберт стипендиялари таълимда юқори натижаларга эришган талабаларга берилади ва номзодларнинг ижтимоий қобилиятлари ва академик кўникмаларини оширишга ёрдам берадиган кенг қамровли семинар дастурларини ўз ичига олади.

Фридрих Эберт жамғармаси грант дастури тафсилотлари:

Ким томонидан тақдим қилинмоқда: Фридрих Эберт жамғармаси;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Германия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 30 ноябрь.