Гриффит университети халқаро грант дастури

Австралияда жойлашган Гриффит университетининг илмий изланиш халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш харажатлари ва тиббий суғурта тўловларини қоплаб беради. Университет умумий миқдорда 600 та грант тақдим қилади. Таълим давомийлиги магистратура учун 2 йил, докторантура учун 3 йил.

Австралияда жойлашган Гриффит университети 1971 йилда ташкил топган. Ушбу ОТМ давлат илмий изланиш интститути ҳисобланади. Университетда 50000 дан ортиқ талаба таҳсил олади.

Гриффит университети илмий изланиш гранти тафсилотлари:

Университет: Гриффит университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва тиббий суғурта ҳаражатлари қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 11 октябрь.