Ҳиндистонда 798 нафар шифокор коронавирус қурбони бўлди

Ҳиндистонда жорий йилнинг биринчи ярмида 798 нафар шифокор коронавируснинг 2-тўлқини қурбони бўлди.

Пойтахт Деҳлида 128, Бихар штатида 115, Уттар-Прадешда эса 79 нафар вирус юққан шифокорлар ҳаётдан кўз юмди.

Ўтган йили Ҳиндистонда вирус туфайли 748 нафар вирусолог мутахассис вафот этди.

1-июль куни нишонланадиган Халқаро шифокорлар куни муносабати билан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шифокорларнинг коронавирусга қарши курашга ва миллионлаб инсонларнинг ҳаётини қутқаришга қўшаётган беминнат ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, уларга миннатдорчилик билдирди.