Исроил полицияси 61 нафар фаластинликни яралади

Исроил полицияси ишғол қилинган Ғарбий Соҳилдаги Бейта туманида Исроилнинг ноқонуний жойлаштирув сиёсатига қарши норозилик намойишига чиққан 61 нафар фаластинликни яралади.

Норозилик намойишига чиққан фаластинликлар қўлларида ўз мамлакатлари байроқларини тутган ҳолда ноқонуний тарзда қурилган яҳудийларга оид барча биноларнинг дарҳол йўқ қилинишини талаб қилдилар.

Исроил полициячилари намойиш қатнашчиларига ҳақиқий ва пластик ўқлар, шунингдек кўз ёшига сабабчи бўладиган газ билан ҳужум қилди. Яраланганлардан баъзилари касалхонага олиб кетилди.