ЖССТ: Дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсус ҳозирги кунда дунёда “Ковид-19” инфекциясини келтириб чиқарадиган коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланганини тасдиқлади.

“Биз энди учинчи тўлқиннинг дастлабки босқичидамиз”, деди Тедрос, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси мажлиси пайтида чоршанба куни.

Тедрос дунёдаги коронавирусни юқтирганлар ва ундан ўлганларнинг кўплигига ишора қилиб, бу масалага биринчи навбатда Ҳиндистонда биринчи марта кашф этилган “Дельта” штаммининг тарқалиши сабаб бўлганлигини таъкидлади.

У коронавируснинг “Дельта” версияси ҳозирда дунёнинг 111 мамлакатига тарқалганлигини таъкидлаб, ташкилот ушбу штаммнинг доминант бўлишини кутаётганини таъкидлади.