ЖССТ коронавирус биринчи марта аниқланган хитой лабораторияларини текширишга чақирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жума куни пандемиянинг келиб чиқиши бўйича тергов доирасида КОВИД-19 нинг биринчи ҳолатлари аниқланган Хитой лабораторияларини (Ухан шаҳри, Хитой) текширишга чақирди.

ЖССТ раҳбари доктор Тедрос Аденом Гебреесус ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан учрашув пайтида аудит ўтказишни таклиф қилган.

Шунингдек, у Хитойни касалликнинг келиб чиқишини тадқиқ қилиш ишлари бўйича шаффофроқ бўлишга чақирди, чунки йил бошида ушбу мамлакатга КОВИД-19 манбасини аниқлаш учун ташриф буюрган халқаро гуруҳнинг илк маълумотларни олиши қийин кечган.

Хитой лаборатория назорати билан бир қаторда, ЖССТ «одамлар, табиат, ёввойи ва уй шароитида парвариш қилинадиган ҳайвонлар ва атроф-муҳитни тўкис ўрганишни» ҳамда “SARS-Cov-2” тарқалиши мумкин бўлган географик ҳудудларни биринчи ўринга қўйган ҳолда тадқиқотлар ўтказишни ҳам режалаштирмоқда.