Канадада кран қулаши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди

Сешанба куни Канада полицияси Британия Колумбиясидаги Келовна шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинода кран қулаши натижасида тўрт киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

Полиция инспектори Адам Макклинтош матбуот анжумани чоғида кран душанба куни демонтаж қилинаётганда қулаб тушганини ва қулаши натижасида тўрт киши ҳалок бўлганини, бешинчи одам бедарак йўқолганини, у ҳам ўлган бўлиши мумкинлигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, авария яқин атрофдаги биноларни эвакуация қилишга сабаб бўлган ва Ванкувердан 400 км шарқда жойлашган Келовна шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ўлган тўрт киши қурилиш майдончасида ишлаганлар ва улардан уч нафари ўша ерда вафот этган, тўртинчиси эса олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган.

Ўлими ҳали тасдиқланмаган бешинчи шахс яқин атрофдаги бинода ишлаган ва вайроналар остида қолиб кетган. Полиция бугун унинг жасадини топиши мумкин.

Краннинг қулаши натижасида яна икки киши жароҳат олган. Улар даволанишдан сўнг касалхонани тарк этган.

Воқеа содир бўлган жойда ҳанузгача қутқарув гуруҳлари ишламоқда. Расмийлар кран қулаши сабабини аниқлаш учун тергов ишларини бошлашди.