Канадада самолёт одамга келиб урилди

Квебекда жойлашган кичик аэродромдаги майсаларни ўриб тозалаётган 27 ёшли аёл самолётнинг қўниш жараёнида унга келиб урилиши оқибатида вафот этди.

Аёл касалхонага олиб борилган, лекин, кейинроқ у ерда вафот этган. У аэропортга техник хизмат кўрсатадиган компания ходими бўлган.

Самолёт учувчиси жароҳат олмаган, аммо воқеадан кейин шок ҳолатига тушиб қолган. Учувчи ҳам тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага етказилган.

Кичик аэродром хизматидан одатда хусусий самолётлар фойдаланади ва у ерда парвоз хизматларини кўрсатувчи компания ҳам фаолият юритади. Аёл ўлимига сабабчи бўлган учувчи ўз самолётини бошқараётган бўлган.

Ҳодиса Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши томонидан ўрганилмоқда.