Карантиндан чойшаб воситасида қочиш

Австралиянинг Брисбен штатидан  Ғарбий Австралиянинг пойтахти Пертга келган бир сайёҳ, коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида бир меҳмонхонада карантинга олинган эди. Аммо полициянинг хабар беришича, исми берилмаган бу шахс 20-июль сешанба куни маҳаллий соат билан соат 1:00 да мазкур отельнинг 4-қаватидан қочиб қолган. У бунинг учун бир нечта чойшабларни бир-бирига маҳкам қилиб боғлаб, деразадан кўчага чиқишга муваффақ бўлган.

Полиция ўзининг ижтимоий медиа ҳисобида мазкур чойшабларнинг суратларини намоён қилди. 39 ёшли бу эркак 8 соатдан кейин қўлга олинди ва суриштирув ишлари бошланди. Маълум бўлишича, унинг коронавирус тести манфий натижа кўрсатган, аммо шунга қарамай, карантин қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилган.