Касперский хакерлардан ҳимояланган телефон ишлаб чиқаради

Касперский лабораторияси президенти Евгенки Касперский унинг ташкилоти KasperskyOS операцион тизимида ишлайдиган хавфсиз уяли алоқа воситасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, саноат сектори ва компаниялар учун ушбу платформа кузда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун ишга туширилади.

“Бу одатий маънодаги телефон эмас, яъни ҳеч қандай мусиқа ёки бошқа ижтимоий тармоқлар ёки иловалар бўлмайди”, деди у.

Россия эксперти “Ҳозирги вақтда телефон энди алоқа қурилмаси эмас, бу дунёни боғлайдиган шахсий қурилма. Бизнинг қурилмамиз шунчаки алоқа воситасидан кенгроқ. У саноат ва корхоналарда ишлатилади”, деди.