Кучли иссиқ туфайли Гувер тўғони қуриб бормоқда

Агар Гувер тўғони Колорадо дарёсини жиловлаб турмаганида эди, АҚШ ғарбида, эҳтимол, бизга таниш Лос Анжелес ёки Лас Вегас шаҳарлари мавжуд бўлмаган бўларди. Эндиликда глобал иқлим инқирози тўғоннинг қуриб қолиши билан таҳдид солмоқда.

Гувердаги вазият сайёрамизнинг келажаги десак асло муболаға бўлмади. Ер аста-секин, ҳаддан ташқари қизиб кетади ва об-ҳавонинг ҳалокатли оқибатларидан инсонлар ҳам бенасиб қолмайдилар.

2000 йилдан бери олимлар Колорадо дарёсининг оқими ўтган асрнинг ўртача кўрсаткичига нисбатан 20 фоизга камайганлигини айтиб келишмоқда. Бу йил рекорд даражада сув миқдори камайиб кетди ва тўғонда жойлашган Мед кўлига одатдагидан тўрт баробар кам сув қуйилди.

Июнь ойида Мед кўлидаги сув сатҳи 1075 футдан пастга тушиб кетди. Оқибатда яқин тарихда биринчи марта келгуси йили федерал бюджет, сув ажратмаларини қисқартиришга мажбур бўлади. 2022 йил охирига келиб сув сатҳи тахминан 1048 футгача тушиб, тарихий саёзлашиш даражасини қайд этиши кутилмоқда.

Агар ушбу ҳодиса содир бўлса, Аризона штати Колорадо дарёсидан оладиган сувнинг деярли бешдан бир қисмини йўқотади. Йиллар ўтиши билан Мед кўлида деярли барча сувлар қуриб, Мохаве чўлидаги арзимас бир кўлмакка ўхшаб қолиши инсонни ҳавотирга солади.