Марказий Квинсленд университети илмий изланиш грант дастури

Австралияда жойлашган Марказий Квинсленд университетининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Университет World University Rankings халқаро рейтингида маҳаллий ОТМлар орасида 37 ўринга, дунё бўйлаб эса 1627 ўринга муносиб кўрилган.

Марказий Квинсленд университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Марказий Квинсленд университети;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Австралия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 31 декабрь.