Меҳмонхонада овқатланиб заҳарландилар

Туркиянинг Силиври шаҳрида меҳмонхонада овқатланган инсонлар касалхонага тушиб қолдилар.

Воқеа Чанта маҳалласидаги бир меҳмонхонада содир бўлди. У ерда уюштирилган маросимда иштирок этган кўп сонли инсонлар овқатдан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. Уларнинг яқинлари дарҳол тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Заҳарланган деб гумон қилинаётган инсонлар ҳозирда касалхонада муолажа олмоқда. Полиция воқеа жойида суриштирув ишларини бошлади.