Moody’s да Ўзбекистон рейтинги кўтарилди

Moody’s Investor Service («Moody’s») Ўзбекистон ҳукуматининг рейтинг истиқболини барқарордан ижобийга ўзгартирди ва бир вақтнинг ўзида B1 даражасини тасдиқлади.

Рейтингнинг ижобий томонга ўзгариши институтлараро имкониятлар ва мамлакатда олиб борилаётган сиёсат самарадорлигининг яхшиланганлигини акс эттиради ва агар шу тенденция давом этадиган бўлса, давлатнинг рейтингни янада юқорилаб боради.

Moody’s ташкилоти пул-кредит сиёсати тизимининг такомиллаштирилиши ва босқичма-босқич ривожланиш орқали ҳукумат қарзи ўсишининг чекланишини кутиб қолади.

Таҳлилчилар давлатда иқтисодиёт ва молия секторларида рақобатбардошликни янада ривожлантирилиши ва соҳаларда маҳсулдорликни рағбатлантириш бўйича ислоҳотларнинг кучайишига ишора қилади.

Ташкилотнинг башоратига кўра, Ўзбекистон ЯИМ жорий йил охиригача 5,5 фоизга, 2022 йилда эса 6,3 фоизга ўсади.