Москвада коронавирусга боғлиқ вазият барқарорлашмоқда

Москва шаҳри ҳокимининг айтишича, Ковид-19 билан боғлиқ жиддий вазият аста-секин барқарорлашяпти, аммо касалликнинг тарқалиши мамлакат миқёсида юқори бўлиб қолмоқда.

Расмийлар ўтган ойда касалланганлар сони кескин орта бошлаганидан бери, россияликларни эмланиш учун рағбатлантиришга ҳаракат қилишяпти.

Шаҳар ҳокими Сергей Собяниннинг айтишича, 12,5 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарда ҳар куни 100 мингга яқин одам эмланмоқда.

Москва полицияси вакциналар ва ПЦР тестлари учун берилган сохта гувоҳномалар бўйича 55 та жиноий иш очганлигини ҳақида хабар берди. Москва аҳолиси кафе ёки барларга ташриф буюриш учун эмланганлик гувоҳномаси, тестнинг салбий натижаси ёки касалликка қарши иммунитет борлигини исботлашига тўғри келади.

Эмланишни истамаётган одамларнинг талабларини қондириш учун сохта вакцина гувоҳномаси савдоси билан шуғулланувчи онлайн қора бозор ҳам пайдо бўлишга улгурди.

Калининград вилояти полицияси чоршанба куни бир нафар тиббиёт ходимини эмлаш ҳақидаги гувоҳномаларни пуллаганликда айблаб ҳибсга олди.