Мусулмонларнинг ихтиролари – 2 қисм

Парашют

Ака-ука Райтларнинг кашфиётларидан минг йил олдин, учар ускуна яратиш ғояси ўша вақтда таниқли бўлган мусулмон шоири, астрономи ва муҳандиси Аббос ибн Фирнасга тегишлидир. Олим 852 йилда масжид минорасидан ўзига бириктирилган ёғоч тахталарга маҳкамланган матоли кенг кийим билан сакраб, ерга эркин ва хавфсиз қўнишни амалга оширган.

Фирнас қуш каби ҳавода сузишни умид қилганди, лекин воқеалар у кутганидек бўлиб чиқмади: ускуна қулаш тезлигини сезиларли даражада секинлаштирди ва биринчи парашют вазифасини ўтаб берди. Ўз аппаратини такомиллаштирган 70 ёшли Фирнас тоғдан сакраб узоқроқ масофага учишга уриниб кўрди. У 10 дақиқада давомида ҳавода қолишга муваффақ бўлган, лекин охир-оқибат ерга қулаган.

Совун ва шампунь

Тадқиқотчиларнинг олиб броган изланишлари туфайли, совуннинг қадимги мисрликлар ва римликлар кундалик ҳаётида машҳур бўлганини биламиз. Бироқ, ўсимлик ёғларини натрий гидроксиди ва хушбўй бирикмалар билан аралаштириш техникаси арабларда илгаритдан қўлланиб келинган. Шампунь Англияда, бир мусулмон савдогари Брайтонда ҳаммом очганидан кейин, 1759 йилда пайдо бўлган.

Замонавий кимё

Алкимёни кимё фанига айлантиришда бир машҳур мусулмон олими Ябир Ибн Ҳайяннинг хизматлари беқиёс. IX асрда у ҳозирги замонавий илм-фан тадқиқотлари жараёнида кенг қўлланиладиган дистиллаш, кристалланиш, эритиш, қайта ишлаш, оксидланиш, буғланиш ва фильтрлаш жараёнларини кашф этган. Ҳайян, шунингдек, сульфат ва нитрат кислоталарини ҳам ихтиро қилган.