Мусулмонларнинг ихтиролари – 3 қисм

Ёйсимон арка

Ҳайрон бўляпсизми? Ахир, ёйсимон аркалар ҳар доим Европа Готик соборлари билан боғлиқ бўлган меъморий услублиги таъкидлаб келинган. Лекин, Европада бу каби аркалар қуриш ғояси мусулмон меъморчилигидан олинган. Чунки, бундай учли аркалар римликлар ва норманлар томонидан қўлланилган ярим доира шаклидаги аркалардан анча кучлироқ ва бақувватроқ бўлиб, меъморларга баланд ва мураккаб биноларни қуришга имкон берган.

Бундан ташқари, европаликлар мусулмонлардан қовурғали гумбазлар ва юмалоқ деразалар қуриш ғояларини ҳам ўзлаштиришган. Европа қалъалари мусулмонларнинг қалъа мудофаа тирқишлари (бу қалъа юқорисидаги тор вертикал тирқиш-тешик бўлиб, у орқали камончи ўқлар отган), парапетлар (томнинг, қалъанинг, балконнинг, ўтиш жойининг ёки бошқа иншоот деворининг юқори қисмидаги кенгайтирилган ва ўстирилган тўсиқ), барбаканлар (улкан минорали ҳимоя постлари) ва квадрат минораларини ўзлаштирган нусхалари сифатида қурилган. Мисол учун, Генри V қалъасининг меъмори мусулмон бўлган.

Жарроҳлик асбоблари

Кўплаб замонавий жарроҳлик асбоблари, жумладан, скальпеллар, тиббий арра, форцепслар (қисиш ёки ушлаб туриш учун мослаштириш мумкин бўлган тиббий ускуна), ингичка қайчилар, мусулмон жарроҳи Ал Заҳравий томонидан ихтиро қилинган. Заҳравий ички органлар тикувларида қўллаш учун ишлатиладиган катгут (ҳайвон ичаклари деворларидан олинадиган табиий толалардан тайёрланадиган жарроҳлик ипининг бир тури) табиий равишда танада сўрилиб кетилишини ва уни тиббий капсулалар ишлаб чиқарилишида қўллаш мумкинлигини аниқлаган.

XIII асрда, Уилям Гарвейдан 300 йил олдин, мусулмон шифокори Ибн Нафис инсон қон айланиш жараёнини батафсил тасвирлаб берган. Мусулмон шифокорлари катарактани олиб ташлаш учун махсус игна ва анестетикларни ҳам кашф этганлар.

Шамол тегирмони

Шамол тегирмони ҳам, 634 йилдаёқ маккажўхори донларини майдалаш ва ерларни сув билан таъминлаш учун ушбу қурилмадан фойдаланган арабларнинг ихтироси ҳисобланади.

Араб чўлларида ягона энергия манбаи бир неча ой давомида бир йўналишда эсадиган шамол бўлиши мумкин холос ва бу энергия манбасидан тўлиқ равишда фойдаланилган. Шамол тегирмонларида мато ва пальма барглари билан қопланган 6 ёки 12 та қанотлар бўлган. Европада биринчи шамол тегирмонлари орадан 500 йил ўтгач пайдо бўлган.