Мусулмонларнинг ихтиролари – 4 қисм

Эмлаш

Эмлашни биринчи бўлиб Женнер ва Пастер эмас, балки мусулмонлар таклиф қилишган. Европага касалликларга қарши эмлаш усули 1724 йилда Туркиядан кириб келган. Ўша вақтдаги Англиянинг Туркиядаги элчисининг рафиқаси Истанбулда ушбу амалиётга ўз эътиборини қаратган. Туркияда болалар, европаликлар эмлашни йўлга қўйишларидан 50 йил муқаддам, чечакка қарши эмланган.

Авторучка

Тарихдаги биринчи авторучка 953 йилда мусулмон султонларидан бири учун тайёрлаб берилган. Ҳукмдор кийимлари ва қўллари сиёҳдан ифлосланаверганидан норози бўлгани оқибатида ушбу кашфиёт амалгам оширилган. Ўша вақтдаёқ ручкага сиёҳнинг қуйилиш тизими ҳозирги каби бир хил бўлган.

Уч таомли тушлик

Уч таомли тушлик – аввал шўрва, ундан кейин гўшт ёки балиқ, ва учинчи ўринда мева ёки ёнғоқларни истеъмол қилиш одатини IX асрда Ироқлик Али ибн Нафи Қурдобага (ҳозирги Кордова) ўзи билан бирга олиб келган. Бундан ташқари, у биллур (хрусталь) идишлардан фойдаланишни ҳам кенг истеъмолга киритган шахс ҳисобланади.

Гиламлар

Гиламларнинг мусулмонлар томонидан кашф қилинганига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги тайин, чунки ўрта аср мусулмонлари гиламларни ҳаётининг ажралмас қисми дея ҳисоблашган. Уларда тўқимачилик техникаси жуда ривожланган, доимий равишда янги ранглар пайдо бўлган ва тўқув санъати ўз ўрнида туриб қолмаган. Европада полларни турли тўқилган матолар билан қоплашган бўлиб, уларнинг остида, ёмон тозаланиш натижасида кўплаб ахлат, суяклар ва бошқа ёқимсиз нарсалар тўпланиб қолаверган. Араб ва форс гиламлари Европада тезликда оммалашиб кетганлиги ажабланарли эмас.