Озарбайжон Келбежерни қайтадан тикламоқда

27 йил давом этган армани ишғолидан озод қилинган Келбежер шаҳри Озарбайжон томонидан қайтадан тикланиб, обод қилинади.

Келбежер ўзининг тоғлари, дарёлари, ўрмонлари, табиий қайноқ булоқлари, олтин ва минерал конлари туфайли минтақада муҳим стратегик аҳамият касб этади. Ҳозирда шаҳарни қайта тиклаш ва йўлсозликни ривожлантириш учун бу ерда бир нечта маҳаллий ва чет эл фирмалари фаолият юритмоқдалар. Асосий мақсад эса-Гўйгўл тумани ва Келбежерни бирлаштириш учун иккита катта тунельни очишдир.

  Шаҳарга қайтадан электр энергияси келтириш учун янги симёғочлар ўрнатилмоқда. Тоғли Қорабоғ урушидан кейин шаҳардан чиқиб кетган арманилар уйларни ва ўрмонларни ёқиб юборган эди. 27 йил аввал бу уйларнинг асл эгалари бўлган озарбайжонлар Келбежердан ҳайдалгач, арманилар бу уйларда яшаган. Шаҳар Озарбайжон армияси томонидан озод қилингач эса, уйларнинг дераза, эшик ва ҳаммом жиҳозларини қўпориб  ёқиб ташлаганлар.

Ҳозирда шаҳарда тинчликни Озарбайжон миллий армияси аскарлари таъминлаб турибди.  
У ердаги Худовенг (Дадиванк) монастири очиқ бўлиб, 5 роҳиб ўз вазифаларини бажармоқда. Бу тарихий ернинг хавфсизлиги Озарбайжон, Россия ва Арманистон ўртасидаги шартномага кўра рус аскарлари томонидан таъминланмоқда. Монастирни 40 нафар аскар қўриқлаб турибди.

Арманилар Келбежерни тарк этишдан аввал уни расман талон-тарож қилди. Уйлар ва тарихий бинолар вайрон қилинди, юз йиллик дарахтлар ҳам қўпориб ташланди.  Ўрмонлар ёқиб ташланди ва қадимий буюмлар музейдан олиб чиқиб кетилди.

Озарбайжон шаҳарнинг 2 йил ичида бутунлай тикланишини айтмоқда.