Ўзбекистонга боришни режалаштираётганлар диққатига!

Ўзбекистонга учадиган ҳаво қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига текширилиб (фақат “ПСР тест”), манфий кўрсаткичли маълумотнома тақдим қилиниши шарт.

АҚШдан Ўзбекистонга бораётган шахслар Ўзбекистон ҳудудига киришда мажбуриятнома тўлдирган ҳолда 14 кунга яшаш жойи бўйича ёки меҳмонхонада уй карантинини ўташлари талаб этилади.

Ўзбекистонга турист сифатида келаётган чет эл фуқароси Ўзбекистонга кириш вақтида, коронавируснинг мавжуд аломатлари туфайли топширилган тест натижалари мусбат чиққанда ўз мамлакатига қайтиб кетиш масаласи шу кундаги муайян авиакомпания тартибига мувофиқ амалга оширилади.