Қримдаги сел фалокатида 1 киши қурбон бўлди

Қрим яримороли кучли ёғин-сочинлар туфайли оғир паллани бошдан ўтказмоқда. Ялта ва Боғчасарой сув остида қолди ва расмийларнинг берган баёнотига кўра, сел туфайли бир киши ҳалок бўлди.

Мазкур икки ҳудудда кўча ва хиёбонларда сувлар тўлиб-тошди. Қрим Фавқулода ҳодисалар хизматининг берган маълумотларига кўра, тошқинлар туфайли 150 дан кўп инсон ўз уйларидан эвакуация қилинди. Устига-устак, селдан зарар кўрган ҳудудларда электр ўчиши кузатилмоқда ва 6000 дан кўп инсон электрсиз қолди. Қутқарувчилар воқеа жойларида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқдалар.

Фалокат туфайли 400га яқин бинолар зарар кўрди, 1 киши ҳалок бўлди ва 60 киши турли даражада жароҳат олди.