Саудиялик сайёҳ туясида эски ҳаж йўлини босиб ўтди

Саудиялик сайёҳ 25 кун олдин туя билан, қадимий Ҳаж йўллари орқали Маккаи Мукаррамага борди. У ҳаж қилиш учун 675 км дан кўпроқ масофани босиб ўтди ва саёҳати давомида тарихий жойларни зиёрат қилди.

50 ёшли саудиялик сайёҳ Усмон аш-Шаҳин сафарни Хамис Мушайт шаҳридан бошлаган ва 25 кун ичида 675 км масофани босиб Маккаи Мукаррамага етиб борган.

Сафари давомида Аш-Шаҳин бир нечта археологик жойлардан, жумладан Фил йўли ва Самуд қишлоқларидан ўтди.