Шотландияда ҳаводан углеродни тортиб оладиган қурилма ўрнатилади

Буюк Британиянинг «Storegga Geotechnologies» энергия компанияси ва Канаданинг «Carbon Engineering» компанияси ҳаводан углеродни сўриб олиш лойиҳасини бошладилар ва Шотландияда тўғридан-тўғри карбонат ангидрид газини тутиб оладиган иншоотни қуриш учун бирлашдилар.

Амалдаги режага кўра, қурилма ҳар йили ҳаводан қарийб 1 миллион тонна углеродни ажратиб олади (бу миқдор 40 миллионта дарахтнинг бажарадиган фукнциясига тенг) ва денгиз остига жойлаштирилган махсус омборларга сақлаш учун жойлаштиради. Иккала компания ҳам ўзларининг веб-сайтларида лойиҳа бўйича режаларини тўлиқ баён қилдилар.

Кўплаб олимларнинг таъкидлашларича, келгуси бир неча йил ичида углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича ишлар муваффақиятли амалга оширилган тадқирда ҳам, глобал исиш секинлаштирилмоқчи бўлинса, атмосферага чиқариладиган иссиқхона газлари бўйича қатъий чоралар кўриш керак. Шу мақсадда айрим ташкилотлар ҳаводан углеродни ажратиб оладиган иншоотларни қуриш ва уни хавфсиз сақлаш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.

Ушбу янги лойиҳаларнинг бирида иштирок этаётган юқоридаги икки ташкилот ҳам дунёдаги энг катта ускуна ва омбор барпо этишнинг бошланғич босқичида турибдилар.

Компанияларнинг режаларига кўра, Шотландияда ҳавони ютиш учун вентилятор ўрнатилади ва бу ҳаво карбонат ангидридни жиловлаб оладиган махсус суюқлик билан тўлдирилган идишга юборилади. Суюқлик фильтрланганидан сўнг жиловланган углерод қайта ишланиб, калций карбонат гранулаларига айлантирилади.