Швейцариянинг CERN институтида амалиёт дастури

Швейцариянинг CERN (Европанинг ядровий тадқиқотлар ташкилоти) институтида амалиёт дастури учун аризалар бериш муддати очилди. Ушбу амалиёт ташкилот томонидан тўлиқ молиялаштирилади. CERN халқаро амалиёт билан бирга ёзги талабалар алмашинуви дастурини тақдим этади. Ушбу дастур асосан магистратура, бакалавриат даражалари ва янги ўқишга қабул қилинган талабалар учун мўлжалланган. Дастурда қатнашиш учун IELTS ёки TOEFL каби сертификатлар талаб этилмайди. Ариза учун ҳам тўлов мавжуд эмас.

Дастурнинг мақсади бутун дунёдан магистрантлар ва битирувчиларни амалий ва табиий фанлар, ҳисоблаш ва муҳандислик, чекланган ёки иш тажрибаси талаб этилмайдиган физика соҳаларида амалий тажриба орттиришга жалб қилишдир.

CERN институтида амалиёт дастури тафсилотлари:

Университет: CERN;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура;

Грант миқдори: тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Швейцария;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 сентябрь.