Сим ўрнига нур

Швейцариянинг Hydromea стартапи одатий сим ўрнига ёруғлик билан бошқариладиган ExRay сув ости дрони лойиҳаси устида ишламоқда.

Узунлиги 70 см, оғирлиги 7 кг бўлган ушбу дрон 470 нанометр ўлчамга эга кўк рангдаги нурли импульсларни қабул қилади. Бу унга маълумотларни сониясига 10 мегабит тезликда 50 метргача бўлган масофада қабул қилиш ва узатиш имконини беради.

Шу билан бирга, операцияларни амалга ошириш чоғида симларнинг тўсиқлар атрофида ушланиб қолиш ва дроннининг денгиз тубида ғойиб бўлиш хавфи бутунлай «йўққа» чиқарилди.