SpaceX NASA астронавтларини Европага олиб боради

Элон Маскнинг SpaceX хусусий ракета компанияси Юпитернинг музли табиий йўлдоши бўлмиш Европада ҳаёт аломатларини аниқлашга бағишланган NASA миссиясини амалга ошириш учун 178 миллион доллар қийматга эга хизмат кўрсатиш бўйича шартномани имзолади.

«Europe Clipper» миссияси 2024 йил октябрь ойида Маскнинг «Space Exploration Technologies Corp» компаниясига тегишли Falcon Heavy ракетасида Флорида штатидаги NASA нинг Кеннеди номли космик марказидан учирилади.

Апрель ойида SpaceX га 1972 йилдан бери биринчи марта NASA астронавтларини ойга қайтариб олиб чиқиши режалаштирилган Артемис дастури учун Ойга қўниш кемасини яратиш бўйича 2,9 миллиард долларлик шартнома берилган эди.

Аммо бу шартнома ижроси икки рақиб космик компаниялар – Жефф Безоснинг Blue Origin ва мудофаа пудратчиси Dynetics Inc SpaceX танланишига норозилик билдирганларидан сўнг тўхтатиб қўйилди.

Компаниянинг Falcon Heavy ракетаси ҳозирги кунда дунёдаги энг кучли амалдаги космик ташувчи восита ҳисобланади. Унинг орбитага дастлабки парвози 2019 йилда амалга оширилган.

NASA бошқа қайси компаниялар «Europe Clipper» миссиясини амалга ошириш учун таклиф қилиниши мумкинлигини айтмади.