Суриялик болалар учун таълим дастури

Сурия сингари можароли ҳудудлардаги болаларнинг таълим олишини таъминлаш учун Буюк Британия 16 миллион фунт стерлинг атрофида молиявий кўмак ажратиши кутилмоқда.

Суриядаги мактабларда бутун умрини уруш жараёнлари ва ҳужумлардан қўрққан ҳолда ўтказган болалар ўқишини тасаввур қилишнинг ўзи инсон қалбини ларзага келтиради.

Мамлакатдаги таълим лойиҳаси етакчисининг сўзларига кўра, ўқув даргоҳларида супермаркет нима эканлигини билмайдиган, аммо қирувчи самолётнинг келаётганини аниқлай оладиган болалар бор.

Ташқи ишлар вазири Доминик Раабнинг айтишича, бу ёрдам «дунёдаги энг бечораҳол болаларга» улкан рағбат беради.

Сурияга ажратилиши режалаштирилган «Таълим кўмаги» Буюк Британия лойиҳаси асосида қўллаб-қувватланиб, ҳудуднинг мухолифат назорати остидаги шимолий-ғарбий қисмига нисбатан қўлланади ва болаларни мактабга қатнашларига, ўқитувчиларга маош тўлашга ва ўн йиллик можаро пайтида болаларнинг руҳий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берди.

Ҳужумлар ва бомбардимонга, шунингдек, Ковид пандемиясига қарамай, ҳарбий муаммолар остида қисмларга бўлинган мамлакатнинг ушбу минтақасидаги ўқувчилар ҳанузгача, турли қийинчиликлар билан бўлсада таълим олмоқдалар.

“Дастур болаларга “умид ва малака, ҳимоя, ишонч ва ўзини-ўзи қадрлаш” имконини беради”, – деди Буюк Британия бош вазирининг қизлар таълими бўйича махсус вакили Ҳелен Грант.