Тарихий паспорт

Ҳужжат 1284 ҳижрий йил (тахминан 1868 йил)да тузилган бўлиб, “Мурур тазкираси” яъни (“Кириб-чиқиш паспорти”) деб номланади. Ҳужжат Хива хонлиги архив фондида сақланади. Ҳужжатда Султон Муҳаммад Паҳлавий (асли Тошкентлик, Юнусхон авлодларидан, ўша даврда Туркияда яшаган) шахси ҳақида маълумотлар берилган.

Ҳужжатнинг асосий матнида Муҳаммад Паҳлавий асли Хоқон хонзодаларидан бўлиб, унга кириб-чиқиш учун монелик қилмасдан рухсат этилган, деб ёзилган. Ҳужжатнинг чап тарафида жадвал ичида шахснинг ташқи белгилари ёзилган, яъни 51 ёшли, ўрта бўйли, қора соқолли, кўзлари олача каби маълумотлар жой олган.

Муҳрда Туркиянинг Уркуб шаҳри номи ёзилган.
Ҳужжат Ўзбекистон Миллий архивининг И-125-фонди, 2-рўйхат, 346-йиғмажилдда сақланади.