Тель-Авивда БАА элчихонаси очилди

Чоршанба 14 июль куни Исроил пойтахти Тель-Авивда БАА элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда мамлакат президенти Исаак Герцог ва БААнинг Исроилдаги элчиси Муҳаммад Маҳмуд ал-Хажа иштирок этди.

Маҳмул ал-Хажа маросимда сўзлаган нутқида “Бу элчихона шунчаки дипломатлар учун қароргоҳ эмас, давлатларимиз ўртасида муносабатларни ўрнатиш, ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш учун тамал бўлиб хизмат қилади”, деди.

Исроил президенти Герцог эса БАА байроғини Тель-Авив осмонида кўриш ўтмишда имконсиз бир орзу каби туюлганини, аммо ҳозирда рўёбга чиққанини, БАА элчихонасининг очилишини нафақат Исроил, балки бутун Яқин Шарқ учун муҳим одим бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Исроилнинг БАА пойтахти Абу Дабидаги элчихонаси эса 29-июнь куни хизмат учун очилган эди.

Фаластин БАА-Исроил ўртасидаги муносабатларнинг тикланишига норозилик билдирган эди.