Токио Олимпия қишлоғининг биринчи резидентида коронавирус аниқланди

Токио олимпиадаси ташкилотчилари Олимпия қишлоғининг биринчи резидентида КОВИД-19 инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бермоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, касалланган шахс бир ҳафтадан кейин, 23 июлда бошланадиган ўйинларда қатнашадиган спортчилардан бири эмас.

Ташкилий қўмита президенти Сейко Хашимото, шу жумладан Токио расмийлари ушбу ҳолатни тасдиқладилар ва вируснинг ижобий натижаси жума куни аниқланганини айтдилар.

Ташкилотчилар маҳфийлик сиёсатига амал қилган ҳолда, бу ҳолат бўйича қисқа тафсилотларни тақдим этишлари мумкинлигини таъкидлашмоқда.

«Ҳозирги вазиятда коронавирусга чалиниш табиий ҳол эканлигини эътиборга олишимиз керак», – дейди Токио ташкилий қўмитаси бош директори Тоширо Муто.

Коронавирус аниқланган шахс ташкилий гуруҳлардан бирининг ходими эканлиги аниқланди. Шунингдек, ушбу шахс Япония фуқароси ҳам эмас. Токио расмийларининг айтишича, касал ходим 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Токио кўрфазидаги Олимпия қишлоғида Олимпия ўйинлари пайтида тахминан 11000 спортчи ва бошқа минглаб ходимлар жойлаштирилади.