Токиода фавқулода ҳолат эълон қилинади

Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани сабабли Япония ҳукумати пойтахт Токиода фавқулода ҳолат эълон қилишни режалаштирди. Бу режа Олимпиада ўйинларининг бошланишидан икки ҳафта олдин амалга оширилади.

Мамлакат Бош вазири Ёсихидэ Суганинг журналистларга айтишича, Токиода фавқулода ҳолат эълон қилиш масаласи пайшанба куни мутахассисларнинг муҳокамасига ҳавола қилинади. Улар шунингдек тадбирга қанча томошабиннинг келиши борасида ҳам ўз фикрларини айтади.

Ҳозирда Токиода ва яна 9 та префектурада 11 июлгача коронавирусга қарши курашнинг қатъий чора-тадбирларига амал қилинмоқда.