Толибон ҳужумида яна 23 киши қурбон бўлди

Пайшанба кечаси Толибон жангариларининг ҳужуми оқибатида шимолий Афғонистоннинг Бадахшон ва Боғлон вилоятларида 23 киши қурбон бўлди ва 5 киши яраланди.

Бадахшон полициясининг хабар беришича, Файзобод шаҳрининг  бир нечта блокпостларида 9 киши ўлдирилган ва 3 киши жароҳат олган. Қурбонлар орасида хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам бордир.

Айтишларича, жангарилар бир миқдордаги ҳарбий ускуналарни ҳам қўлга олишган.

Вилоятнинг Хост туманида ораларида Пули чархий турмасининг таълим бўлими мудири Муҳиддин Пойкон Ҳайдарий ҳам бўлган 3 киши ўтган кечаси Толибон томонидан тузоққа туширилиб, ўлдирилдилар.