Толибон Қандаҳорга кириб келди

Жума тонгида Толибон жангарилари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри – Қандаҳорга кириб келди. Ҳозирда у ерда жангарилар ва миллий армия ўртасидаги жанг давом этмоқда.

Аммо шаҳар расмийларининг айтишича, вазият назорат остига олинган.

“Мен Қандаҳор аҳолисини ишонтириб айтаман. То биз тирик эканмиз, Толибон шаҳарга кира олмайди”, – деди шаҳар ҳокими Руҳуллоҳ Хонзода.

“Вазият назорат остига олингандир, ташвишланишга сабаб йўқ. Инсонлар уларни мард ўғлонлари ҳимоя қилишларига ишонишлари керак”, – деди Қандаҳор полиция бошқармаси бошлиғи Салим Эҳсос.

Жума куни оқшом соатларида Афғонистон Мудофаа вазирлиги афғон хавфсизлик кучларининг Қундуз вилоятидаги Алиобод туманини жангарилардан озод қилганини эълон қилди.

Аммо Толибон тарафи ҳукумат уларнинг кўп сонли аскарларини ўлдирганлиги ҳақидаги баёнотини инкор қилмоқда.