Тошиба квант алоқа рекордини янгилашга эришди

Дунё квант технологияси борасида бир қадам олдинга силжиди. Тошиба тадқиқотчилари оптик тола орқали узатиладиган квант маълумотларни 600 км масофага узатиб, рекорд ўрнатдилар.

Анъанавий компьютерларда маълумотлар ноль ёки бирлик сифатида тақдим этилган битларда кодланган бўлади. Бироқ, квант компьютерларида маълумотлар бир вақтнинг ўзида ёки иккала ҳолатда ҳам квант битларида – кубитларда кодланган бўлиши мумкин.

Бу квант компьютерларининг потенциал ҳисоблаш тезлик ва қувватини сезиларли даражада оширади, яъни улар оддий супер компьютерлар ҳал қилишга ожиз қолган муаммоларни жуда катта тезликда ҳал қилишлари мумкин.

Ўтган йили Хитойнинг Жиужанг квант компьютери оддий суперкомпьютер ҳисоблашга 2,5 миллиард йил сарфлаши керак бўлган муаммони 200 сонияда ҳисоблаб чиқишга муваффақ бўлди.

Аммо квант ҳисоблашни ҳаётга татбиқ қилишдаги жиддий муаммо шундаки, бу кубитлар атроф-муҳитдаги шовқинларга ўта таъсирчан бўлиб, ҳарорат ёки тебранишнинг кичик ўзгаришлари ҳам маълумотларни шифрлашда улкан қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бу эса квант маълумотларини узоқ масофаларга узатишни мураккаблаштиради.

Яқинда Тошиба тадқиқотчилари оптик толалар орқали квант маълумотларни узоқ масофага узатиш бўйича рекорд ўрнатдилар.

Тошиба жамоаси бир неча ўнлаб нанометр аниқлик билан доимий квант сигналини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу эса, ўз навбатида, 600 кмдан ортиқ масофадаги оптик толалар орқали маълумотларни узатишга имкон берди. Ўрнатилган янги рекорд аввалгисидан олти баробар кўпроқдир.