Трамп 2024 йилги сайловлар бўйича фикрини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2024 йилда у яна президентлик сайловларида қатнашиш тўғрисида қарор қабул қилганини айтди.

Fox News билан интервюсида, мухбир ундан: “Сиз жавоб бермайсиз, лекин сўрашим лозим. Сайловларда яна қатнашиш ҳақида қарор қабул қилдингизми?”, деб сўраган.

Трамп қарор қилган ёки қилмаганини очиқ айтмасдан: “Ҳа” деб жавоб берган.

Мухбир: “Агар сайловда қатнашсангиз, бунинг қанчалик қийинлигини ўзингиз биласиз, лекин сиз ушбу жангда яна қатнашишга тайёрга ўхшайсиз”, – деган.

Трамп: “Мен буни (жангни) хоҳламайман. Аммо биз бу мамлакатга ғамхўрлик қилишимиз керак. Мен буни (курашни) истамайман, бу қизиқми? Доимий равишда курашиш мумкинми?”, деб жавоб берган.