Трамп коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳақида фикр билдирди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп АҚШнинг ҳозирги маъмурияти коронавирусга қарши эмлаш жадвалидан анча орқада қолганлигини таъкидлади.

“Жо Байденнинг ҳаракатлари энг яхшисидан йироқ. Америка Қўшма Штатлари аҳолиси президент сайловлари натижаларига ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ёлғон маълумотларга бўлган ишончсизлик сабабли эмлашни рад этяпти”.

АҚШ президенти Жо Байден илгари ижтимоий медиа платформалари, хусусан, Facebook “Ковид-19” вакциналари ҳақида ўз платформасида нотўғри маълумотлар тарқалишига йўл қўйиб, одамларни ўлимига сабаб бўлаётганини айтган.

Facebook компанияси бу айбловларга жавоб қайтариб: “Маълумотлар шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлардаги Facebook фойдаланувчиларининг 85% Коронага қарши эмланган ёки эмлашни хоҳламоқда”, деган.