Туркия ўз тарихидаги энг юқори экспорт кўрсаткичини қайд этди

Туркия савдо вазири Муҳаммад Муш жума куни мамлакатнинг экспорти жорий йилнинг олти ойида 40 фоизга ошиб, 105 миллиард долларни ташкил этганини, бу республика тарихидаги энг юқори кўрсаткичлигини айтди.

Мушнинг айтишича, Туркиянинг июнь ойидаги экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 47 фоизга ошиб, 19,8 миллиард долларга кўтарилган.

Туркиянинг ташқи савдо ҳажми 6 ой ичида 231,1 миллиард долларга етди ва йиллик энг юқори кўрсаткични қайд этди.