Туркман-афғон чегарасида отишма бошланди

Туркманистоннинг Серхатобод туманида (собиқ Кўшка қишлоғи) кечки соат 23:00 ларда отишма товушлари эшитилган. Улар туркман-афғон чегарасидаги Турғунди афғон қишлоғидан келган. 8 июль куни кундузи эса маҳаллий аҳоли Серхатобод орқали саккизта юк машинаси қуролланган аскарларни олиб ўтганини кўришган. Машиналар билан бирга мотоциклчилар ҳам ўтган.

Маҳаллий манбаларнинг айтишича, Марв вилоятининг жанубида хизмат қилувчи туркман ҳарбийлари ўз оилаларини Афғонистон чегарасидан иложи борича узоққа жўната бошлашган.

7 июль куни Марвга Анқара орқали учиб келган Украина қуролли кучларининг учоғи қўнди. Учоқ расмий рўйхатга олинмаган бўлиб чиқди.

Бундан бир неча кун аввал туркман-афғон чегарасидаги Акина чегара постининг ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.