Туркманистон Эрон йўловчи самолётини ўз ҳаво ҳудудига киргизмади

Туркманистон транзит тўловларини тўлашни кечиктиргани сабабли, жума куни Эрон фуқаролик самолётининг ўз ҳаво ҳудудига киришига рухсат бермади.

170 йўловчини олиб келаётган Эроннинг Zagros Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Теҳрон аеропортидан Ўзбекистон пойтахти Тошкент томон учган, аммо самолёт Эрон шимолий шарқидаги Машҳад шаҳри аэропортига қўнган, у Туркманистон ҳаво ҳудудига кирмаслик тўғрисида кўрсатма олган.

Эрон Фуқаро авиацияси маъмурияти ходимининг сўзларига кўра, аввалги рейслар учун транзит тўловларини тўламаганлик парвозни якунлашга халақит берган.

Бир неча соат ўтгач, Эрон фуқаро авиацияси маъмурияти бошлиғининг ёрдамчиси Абулқосим Жалали Туркманистон билан боғлиқ муаммо ҳал қилинганлигини ва самолёт Тошкент томон парвозни давом эттириш учун рухсат олганини маълум қилди.