Узоқ вақт хизмат қилувчи янги авлод батареялари

Янги авлод аккумуляторларининг истиқболдаги намуналари электр-транспорт воситаларининг ҳар бир қувватлаш билан бир неча марта кўпроқ ҳаракатланишига имкон берадиган мукаммал энергия зичлигига эга тоза металл-литий материалидан фойдаланади. АҚШдаги тадқиқот гуруҳи ушбу технологияни ривожлантириш бўйича муҳим қадам ташлади.

Баъзи тадқиқотчилар томонидан орзуги материал сифатида тасвирланадиган металл-литий энергия сақлашдаги асосий муаммони ҳал қилишда ёрдам берадиган ўзига хос бир калит сифатида кўрилади.

Аноддаги литий миқдорининг кўпайтирилиши энергия сақлаш муаммосини ҳал қилишнинг бир усули эди, аммо жамоа бошқа ёндашув туфайли янада каттароқ муваффақиятга эришди.

Олимлар ўзларининг анодлари учун асос сифатида жуда нозик литий тасмаларидан (ипларидан) фойдаландилар. Уларнинг ҳар бири 20 микрон ўлчамга эга бўлиб, бу инсон сочидан анчагина нозикдир. Ушбу анод 350 ватт-соат/кг энергия зичлигини сақлаши билан чўнтак батареясига айлантирилди. Бугунги кунда ишлатиладиган энг яхши литий-ион батареялари 200-300 ватт-соат/кг гача бўлган зичликка эга холос.

Синов жараёнида жамоа батарея 600 марта қувватланганидан кейин ҳам 76 фоиз ҳажмини сақлаб қолганини аниқлади.