Вашингтон: Афғонистон хавфсизлиги бўйича Анқара билан музокаралар давом этмоқда

АҚШ Давлат департаменти АҚШ ва Туркия ўртасида Афғонистондаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича муҳокамалар давом этаётганини маълум қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс Туркиянинг Кобул аеропортини АҚШ қуролли кучлари олиб чиқиб кетилганидан кейин бошқариш ва қўриқлаш таклифига изоҳ берар экан, “АҚШ Туркиянинг Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати билан боғлиқ конструктив ролини олқишлайди”, деди. Афғонистондаги хавфсизлик бўйича кенг кўламли ҳамкорликни икки давлат муҳокама қилмоқда.

Матбуот котиби аэропортни тартибга солиш қандай бошқарилиши ҳақида батафсил маълумот бермади.

АҚШ бу мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин Анқара Афғонистон пойтахти Кобулдаги “Кобул халқаро аеропортини хавфсизлигини таъминлашни” таклиф қилган эди.

Толиблар Туркиянинг таклифига Анқарадан Афғонистондан ўз кучларини олиб чиқиб кетишни сўраб жавоб қайтарди.

НАТО бошчилигидаги “Қатъий қўллаб-қувватлаш” миссиясида Афғонистонга жойлаштирилган турк аскарлари 500 аскардан иборат бўлган.