Вашингтон Кубани норозилик намойишларини куч билан бостиришдан огоҳлантиради

Вашингтон Куба ҳукуматини минглаб одамлар яшаш шароитининг ёмонлашишига қарши норозилик намойишига кўчага чиққанидан кейин намойишчиларга қарши куч ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалри бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Қўшма Штатлар Кубадаги сўз ва намойишлар эркинлигини ҳимоя қилиш ва ўз ҳуқуқларини талаб қилаётган тинч намойишчиларга қарши ҳар қандай зўравонликни қоралашини таъкидлади.

Аввалроқ Куба давлат телевидениеси республиканинг бир нечта шаҳарларида тартибсизликлар рўй бергани, унда иштирокчилар бир қатор иншоотларни вайрон қилгани ҳақида хабар беришган эди.

Ундан олдин Гаванадан 24 км жанубда Сан-Антонио де лос-Банос шаҳридаги намойишлар ўтказилди.

Ўз навбатида, Куба президенти Мигел Диаз-Канел ҳукумат тарафдорларини ҳокимиятига қарши провокацияларга қарши кўчаларга чиқишга чиқишга чақирди.