Вашингтон Ўзбекистон ва Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлик имкониятини ўрганмоқда

Пентагон вакили Жон Кирби Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош бошқа мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорлик имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.

“Биз Пентагонда (Афғонистон) билан чегарадош мамлакатлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва қандай имконият бўлиши мумкинлигини тушунишга ҳаракат қилмоқдамиз”, деди Кирби жума куни бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар якунида Блинкен уч мамлакат минтақавий хавфсизлик соҳасида, хусусан Афғонистонга нисбатан умумий манфаатларга эга эканлигини таъкидлади.