Ватикан илк бора ўз мулки ҳақида маълумот берди

Ватикан илк бора Италия ва бошқа мамлакатларда 5000 дан кўп кўчмас мулкка эга эканлигини тан олувчи ҳужжатларни эълон қилди.

Бу маълумотлар 2020-йилги Папа тахтининг молиявий ҳисоботида ва Ватикан тарихидаги Апостол тахтининг биринчи  мулклар бошқармаси давлат бюджетига оид махсус ҳужжатда келтириб ўтилди.

Апостол тахти давлат бюджетининг 30 саҳифалик ҳисоботида кўрсатилишича, Ватикан Италияда 4051, дунёнинг бошқа мамлакатларида эса тахминан 1120 та кўчмас мулк объектига эгадир. Мазкур ҳужжатга элчихоналар киритилмаган.

Италиядаги кўчмас мулкнинг атиги 14% бозор нархида ижарага берилган бўлиб, қолган қисми пасайтирилган нархларда черков ходимларига фойдаланиш учун топширилгандир. Мулкнинг тахминан 40% эса мактаблар, монастир ва касалхоналар бўлиб чиқди.